Ўзбекистонда якунланган футзал бўйича ўнинчи FIFA Жаҳон чемпионати ўзидан кейин спортчилар ва спорт мухлислари учун унутилмас таассуротлар қолдирди. Тошкент, Бухоро ва Андижонда 14 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтган турнир шиддатли курашлар, муносиб ғалабалар ва аччиқ мағлубиятларнинг гувоҳига айланган 15 мингдан ортиқ мухлисларнинг эътиборини тортишга муваффақ бўлди.

реклама

Бу йилги мусобақада 24 мамлакат жамоалари қатнашди ва жаҳон чемпиони мақоми учун кураш олиб борди. Мароқли матчлар натижасида юқори сифатли ўйин ва жамоа руҳиятини намоён этган Бразилия чемпион бўлди. Стадионларда унутилмас муҳит ҳукм сурди — томошабинлар ажойиб бирдамлик ва соғлом рақобат кайфиятини яратиш орқали ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб, уларни ғалабага эришишга илҳомлантирди.

реклама

Coca-Cola компанияси яна бир бор футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатининг ҳомийи сифатида иштирок этганидан фахрланади ҳамда ушбу чемпионат айнан Ўзбекистонда ўтказилганини қадрлайди. Coca-Cola 1978 йилдан буён FIFA уюшмасининг доимий ҳомийларидан бири ҳисобланади ва бугунги кунда ҳам футболни оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшиш ва истеъмолчиларини ғалабаларга илҳомлантириш орқали FIFA ташаббуси остида ўтказиладиган халқаро футбол тадбирларини фаол қўллаб-қувватлашда давом этиб келади.

реклама

Компания томонидан ташкил этилган ўзига хос мухлислар ҳудудида ташриф буюрувчилар стол футболида ўзаро беллашиб кўриши, ўзларини футболчи ролида синаб кўриб, даврозага гол уриши, make-up ҳудудида мавзуга доир гримга эга бўлиши, insta-ҳудудда эсдалик суратларига тушиши ҳамда шунчаки Coca-Cola билан бирга мусиқа оҳанглари остида дам олиши мумкин бўлди.

Бутун чемпионат давомида ичимликлардан қолган барча бутилкалар алоҳида контейнерларга тўпланиб, қайта ишлашга жўнатилди. Турнир давомида кўнгиллилар ПЕТ-шишаларни йиғиб, қайта ишлашга топширишди.

Ўзбекистондаги футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионати унутилмас таассуротларга бой бўлди. Мухлислар ажойиб матчларнинг томошабинига айланишдан ташқари, турли мамлакатлар спортчиларининг маҳоратидан баҳраманд бўлиш каби ноёб имкониятга эга бўлди. Мазкур турнир спортнинг қай тариқа одамларни бирлаштиришга ҳамда мухлисларни янги ғалаба ва ютуқларга интилтириш орқали қувонч бағишлашга қодирлигини намоён этди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.