Сиёсат
Самарқандда МДҲнинг сунъий интеллектни ривожлантиришга доир конференцияси ўтказилади
Москвада бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари йиғилишида махсус хизматларнинг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди. Ўзбекистон президенти Самарқандда сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига оид конференция ўтказишни таклиф қилди.
Иқтисодиёт
Saneg Ўзбекистондаги атом энергетикаси лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини ўрганмоқда
Saneg нефть-газ компанияси 2024 йил бошида Saneg Атом шуъба корхонасини ташкил этди. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, «ушбу йўналишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида» Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича мавжуд вазият таҳлил қилинмоқда.
Ўзбекистонда онлайн кредит ажратилишига доир вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда
1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар онлайн кредит ажратилишига доир вақтинчалик тартиб жорий этилади. Марказий банк ушбу тартиб фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун эканини маълум қилди.
Ўзбекистонда газ импорти 2030 йилга бориб 10−11 млрд куб метрга етиши мумкин — Энергетика вазири
2030 йилга қадар Ўзбекистонда газ қазиб олишни 62 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилган (лекин сўнгги йилларда у пасаймоқда). Агар Устюрт минтақасида геология-қидирув ишлари кутилган натижани бермаса, импорт кўрсатилган йилга келиб 10−11 миллиард куб метрга етади, деди энергетика вазири.
Жамият
Тошкентда давлат тиббий суғуртаси йўлга қўйилди. Бу нима дегани?
1 октябрдан Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилди. Бу тиббиёт ходимлари ва аҳоли учун нимани ўзгартириши ҳақида «Газета.uz» «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси директори Элдор Адилов билан суҳбатлашди.
Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жазо янада кучайтирилди
Ўзбекистонда диний таассублик туфайли, бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ёки хавфли нарсалар ёрдамида қасддан баданга енгил шикаст етказиш жазоси кучайтирилди.
Тошкент аэропортида соғлиғи ёмонлашган аёл касалхонада вафот этди
Тошкент аэропортида 7 октябрь куни Дубайдан қайтган ўзбекистонлик аёлнинг тоби қочган. Расмий манбалар аёл соат 18:32 да «тез ёрдам» машинасида аэропортдан олиб кетилгани ҳақида хабар берди. Аёлнинг вафоти ҳақидаги ҳужжатда унинг ўлими соат 18:55 да юз бергани қайд этилган.
Тошкент вилоятида Nexia уриб юборган 50 ёшли пиёда ҳалок бўлди
Олмалиқ шаҳрида Nexia 3 ҳайдовчиси «пешеход»дан ўтаётган 50 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.
Ўзбекистонликлар Сербияга қурилиш соҳасида ишга таклиф қилинмоқда
Сербия қурилиш соҳасида ишловчи ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 700−800 евро бўлиб, номзодлар 50 ёшгача ва 3−5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Ўзбекистондаги 12 та боғчада француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади
Ўзбекистонда 12 та мактабгача таълим ташкилотида бепул француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу борада вазир Ҳилола Умарова ва Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет ўртасида келишув имзоланди.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Британиядаги халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади
Буюк Британияда бўлиб ўтган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Иштирокчилар жанговар вазифаларни бажариб, 70 километрдан ортиқ масофани ҳужум операциялари ҳамда кимёвий ва биологик таҳдид шароитида босиб ўтди.
Физика бўйича Нобель сунъий нейрон тармоқларни ўрганган олимларга берилди
Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти сунъий нейрон тармоқларидан фойдаланган ҳолда машинали ўқитишни таъминлайдиган асосий кашфиётлар ва ихтиролар учун Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтонга берилди.
Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди
Ўзбекистон депутатлари сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш 16−23 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Жараён иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.
Спорт
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи билан тузилган шартнома якунланди
Ўзбекистонда ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоага мураббийлик қилган Хосе Венансио Лопес билан тузилган шартнома якунланди. ЎФА жамоанинг мусобақадаги иштирокини танқид қилди. Ўзбекистондаги иқтидорли ёш футзалчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш, турнирларга жалб этиш тавсия қилинди.
World Boxing халқаро ташкилоти президенти Ўзбекистонга келди
World Boxing халқаро спорт федерацияси президенти Борис ван дер Ворст Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди. У спорт расмийларига ташкилотнинг мақсадлари ҳақида маълумот берди. Якунда Ўзбекистондан кучли қўллов олганидан хурсандлигини билдирди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!