Сербия давлати қурилиш соҳасида ишловчи ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда, дея хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Номзодлар соҳа бўйича 3 йилдан 5 йилгача иш тажрибаси бўлиши, инглиз ёки рус тилларида эркин мулоқот қилиши (инглиз тилига устунлик берилади) ва 50 ёшгача бўлиши керак.
Иш ҳақи 700−800 еврони (нетто) ташкил қилади. Ҳафтада 6 иш кун бўлиб, ишловчилар бепул яшаш жойи ва тиббий суғурта билан таъминланади. Виза расмийлаштириш учун тўлиқ ёрдам берилади.
Қуйидаги касблар бўйича бўш иш ўринларига ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак:
Номзодлар 50 нафарга етса, рўйхатдан ўтиш тўхтатилади.
Қўшимча маълумотларни 71 202−33−55 (ички рақам 17, 66), 71 200−00−61 ёки 1282 қисқа рақами орқали олиш мумкин.