Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида пиёда ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат 8 октябрь куни соат 00:05 атрофида шаҳарнинг Амир Темур кўчасида содир бўлган. Тармоқларда воқеа содир бўлган пайтда уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетгани айтилган.

19 ёшли ҳайдовчи О.Ш. Nexia 3 автомобилини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 50 ёшли пиёда У.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.