Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 8 октябрь куни каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Соат 09:48 да Гулистон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Занг каналига шу атрофда яшовчи фуқаронинг «ВАЗ-2106» автомашинаси тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

ФВВ қутқарувчилари махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни каналдан чиқарган. Автомобилда ҳеч ким бўлмаган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи машина қўл тормозини кўтаришни унутган.