Сиёсат

дайжест

«Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси Ҳуснутдин Хосилов лавозимидан озод этилди

Декабрь ойидан бери «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган Ҳуснутдин Хосилов ўз аризасига биноан ишдан кетди. У ўтган йили компания раиси лавозимида ишлаган вақтида тизимда сусткашликка йўл қўйгани ортидан ишдан олинганди.


дайжест

Ўзбекистонда Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузурида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди. У давлат хизматчиларининг шахсий ва профессионал диагностикаси, уларнинг касбий билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ва психологик сўровлар ўтказиш билан шуғулланади.


дайжест

Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси: камида 7,5 млн аҳолига мўлжалланган мегаполис

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бош режаси лойиҳасига кўра, ҳудуд 3 та зонага бўлинади: консервация, реконструкция ва реновация. Экологик муаммолар, «15 дақиқалик шаҳар» тамойили ҳамда Тошкент вилояти туманларини пойтахт билан ягона агломерация сифатида ривожлантириш ҳисобга олинган.


Иқтисодиёт

дайжест

«Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлганда 2−3 йиллик ўтиш даври бўлади» — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

Йирик корхоналар учун имтиёзларни бекор қилиш оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганда 2−3 йил оралиғида ўтиш даври олади, деди Солиқ қўмитаси раҳбари ўринбосари Мубин Мирзаев. У, шунингдек, ЖСТга аъзо бўлишнинг афзалликларини қайд этди.


дайжест

Сентябрда қишлоқ хўжалиги ва саноатда бизнес муҳити яхшиланди, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иқтисодий фаоллик пасайди

ИТИМ сўровномасига кўра, сентябрь ойида қишлоқ хўжалиги ва саноатда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланди, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иқтисодий фаоллик пасайиши кузатилди. Компанияларнинг умидлари бироз пасайди, энг сезиларли оптимизм пасайиши қурилиш ва хизматларда рўй берди.


дайжест

ОТБ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида электр узатиш линияси қурилиши учун 15 млн доллар грант ажратади

Тожикистон мамлакат энергетика тизимини Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қайта улаш ва Ўзбекистонга янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси учун ОТБдан 15 млн доллар олади.


Жамият

дайжест

Мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечикиши сабабларини тушунтирди

Ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ММТВ ахборот тизимида техник муаммолар бўлганини айтди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 9 октябрь тонгига қадар ўқитувчиларнинг 95 фоизига ойлик тушганини маълум қилди. Қонунчиликда иш ҳақи кечиккани учун компенсация назарда тутилган.


дайжест

Қашқадарёда чўлланишга қарши «Селхона ташкил этиш» лойиҳаси бажарилмоқда (фото)

Қашқадарёда ўсимлик дунёсини яхшилаш ва тупроқ емирилиш эрозиясини олдини олиш мақсадида «Селхона ташкил этиш» грант лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унга кўра, Қамаши туманидаги лалми ер майдонларда табиий қор ва ёмғирлардан ҳосил бўладиган сувлар бир жойга жамғарилади.


дайжест

Тошкентда темирйўл ходими поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Янгиҳаёт туманидаги темирйўл ҳудудида 36 ёшли эркак поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. У темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаган.


дайжест

Марбург вирусини олдини олиш мақсадида чегарадаги санитария назорат пунктлари ҳушёрлиги оширилди — СЭС

Санэпидқўмита Ўзбекистонда марбург вируси иситмасини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётгани ва «жиддий хавотирга ўрин йўқ»лигини билдирди. Чегаралардаги санитария назорат пунктларининг ҳушёрлиги оширилди, гумонланганларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш белгиланди.


дайжест

Бухорода ўқувчилар вафот этган ЙТҲда айбдор деб топилган автобус ҳайдовчиси 9 йилга қамалди

Когон туманида театрга кетаётган ўқувчилар бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашиши ортидан 2 нафар ўқувчи вафот этганди. Автобус ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


дайжест

Давлат олийгоҳлари ҳудудида боғчалар ташкил этишга рухсат берилди

Президент фармони билан давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.


дайжест

Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи телефон рақамларини кўпайтирди

Энергетика вазирлиги қуёш панеллари ўрнатишга мажбурловга учраган тадбиркорлар учун мўлжалланган телефон рақамлари сонини кўпайтирди. Аввал эълон қилинган рақамга 1 суткадан кўпроқ вақтда 1232 та қўнғироқ бўлган.


Маданият

дайжест

«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков интервьюда ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмаслигини айтди. «Ҳар бир ижодкор маънавий қурол. У кимнингдир мақсади йўлида хизмат қилмаслиги керак. Айни дамда тартиб ва чекловлар ҳеч кимнинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги шарт», — деди вазир.


Жаҳон

дайжест

Кимё бўйича Нобель оқсиллар соҳасида изланишлар қилган олимларга берилди

Дэвид Бейкер, Демис Хассабис ва Жон Жумпер 2024 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорлари бўлди. Олимларга мукофот сунъий интеллектдан фойдаланиб, оқсиллар тузилишини аниқлагани ва янги турларини яратишдаги ишлари учун тақдим қилинди.


дайжест

Флоридада тўфон туфайли миллионлаб аҳолини эвакуация қилиш буюрилди

АҚШнинг Флорида штати ҳукумати «Милтон» тўфони хавфи туфайли 5,5 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилишга чақирди. Эвакуация штат тарихидаги энг йирикларидан бири бўлди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!