5 октябр куни Тошкент шахрида Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси томонидан ташкил этилган анжуман бўлиб ўтди, конференцияда амалга оширилган ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, мамлакатда этноспортни ривожлантириш стратегик йўналишлари тасдиқланди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда ҳамда халқаро майдонда анъанавий-миллий спорт турларини оммалаштириш борасидаги ютуқ ва режалар муҳокама қилинди.

реклама, этноспорт ассоциацияси

«Ўзбекистонда этноспорт сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда, Хивада бўлиб ўтган биринчи халқаро фестивалимизнинг муваффақияти бунинг далилидир. Анъанавий спорт турлари нафақат мамлакат ичида, балки жаҳон саҳнасида ҳам эътибор жалб қилаётганини кўришдан фахрланамиз. Нафақат маданий меросимизни асраб-авайлаш, балки уни ёш авлод орасида оммалаштириш, уларда тарих ва анъаналарга ҳурматни сингдириш муҳим аҳамиятга ега. Ишончим комилки, биз биргаликда этноспортнинг халқаро ҳамжамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаб, ривожлантиришда давом этамиз», – деди Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси раиси, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Ойбек Норинбаев нутқида.

Анжуман давомида ассоциациянинг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди. Ривожланишнинг кейинги йўналишлари ва вазифалари ҳам муҳокама қилинди, хусусан:

  • ҳаваскор ва профессионал этноспортни ривожлантириш; 
  • унутилган халқ ўйинларини тиклаш; 
  • халқаро, шу жумладан, Жаҳон этноспорт конфедерацияси билан алоқаларни мустаҳкамлаш; 
  • Ўзбекистонда навбатдаги халқаро этноспорт фестивалига тайёргарлик кўриш ва халқаро мусобақаларни ташкил этиш; 
  • камондан отиш ва от спортини ривожлантириш; 
  • ҳалқаро ва миллий мусобақалар учун шароитларни яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш.

реклама, этноспорт ассоциацияси

Анжуманда Ўзбекистонда этноспортни ривожлантириш доирасида салмоқли натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Хусусан, 2023тйилда Хивада илк бор Ҳалқаро этноспорт фестивали ташкил этилиб, унда 63 мамлакат иштирокчилари, жумладан, ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этгани, 2000 дан ортиқ спортчи қатнашгани халқаро майдонда этноспортга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Қозоғистонда бўлиб ўтган 5-Жаҳон кўчманчилар ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, унда терма жамоа турли йўналишларда юқори натижаларни намойиш этди. Шунингдек, ассоциация Истанбулда бўлиб ўтган этноспорт фестивалида ҳам фаол иштирок этди, у ерда янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, халқаро алоқалар янада мустаҳкамланди.

реклама, этноспорт ассоциацияси

Конференция доирасида бир қанча федерация ва уюшмалар билан муҳим меморандумлар имзоланди. Хусусан: 

  • Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси; 
  • Ўзбекистон Турон жанг санъати федерацияси; 
  • Ўзбекистон Жанг санъати федерацияси; 
  • Бел олиш ва учкураш ассоциацияси; 
  • Ўзбекистон Мас-рестлинг федерацияси; 
  • Ўзбекистон Баходирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси.

Шунингдек, анжуман давомида Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси раисига «Тош кўтариш спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ва «Ўзбек жанг санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун» миннатдорчилик ёрлиқлари топширилди. 

Ассоциация Ўзбекистон ҳамда бошқа мамлакатларда этноспортни оммалаштириш бўйича самарали ишларини давом эттириб келмоқда.

Реклама хуқуқлари асосида.