Uzcard ёки Humo карталаридан тўғридан-тўғри пул жўнатишни ортиқча амалларсиз бажариш мумкин. Валюта карталари ва қўшимча қийинчиликларни унутиш вақти келди — пул ўтказмалари бир зумда ва қулай шартларда амалга оширилади.

«Ота-она чет элда ўқиётган фарзандига пул жўнатиши керак. Валюта картасини очиш ва конвертация қилиш ўрнига, улар шунчаки Multicard иловасини очиб, Visa картаси рақамини, исм-фамилия ва суммани киритадилар. Барчаси тез ва хавфсиз амалга оширилади, пул эса ўғлининг картасига дарҳол тушади», — дея маълум қилди компания.

Multicard`дан Visa Direct — бу «Трастбанк» ХАБ билан ҳамкорликда халқаро пул ўтказмалари учун ишга туширилган қулай ечим бўлиб, ундан Uzcard, Humo ва Multicard карталари эгалари фойдаланишлари мумкин. Хизмат дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатига валюта картасини очмасдан пул жўнатиш имконини беради. Маблағлар автоматик тарзда олувчининг валютасига конвертация қилинади, бу эса ўтказмаларни қулай ва тезкор қилади.

Multicard`дан Visa Direct қандай ишлайди

Хизмат Uzcard, Humo ёки Multicard оддий сўм карталаридан дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидаги Visa карталарига пул жўнатиш имконини беради. Бошқа иловалардан фарқли ўлароқ, фойдаланувчига пул ўтказишдан олдин валюта картаси ёки маблағларни конвертация қилиш талаб этилмайди — барчаси автоматик тарзда амалга оширилади.

Маблағларни жўнатиш учун бир нечта оддий қадамни бажариш керак:

  1. Multicard иловасини ўрнатиш ва онлайн идентификациядан ўтиш.
  2. Илованинг бош саҳифасида «Ўтказиш» тугмасини босиш.
  3. Олувчининг карта рақамини, унинг исм-фамилиясини киритиш. Ўтказма суммасини кўрсатиб, транзакцияни тасдиқлаш.

Тайёр. Ўтказма муваффақиятли амалга оширилди.

Multicard`дан Visa Direct афзалликлари:

  1. Валюта картаси талаб этилмайди: ўтказмаларни оддий сўмдаги Uzcard, Humo ёки Multicard карталаридан амалга ошириш мумкин;
  2. Глобал қамров: 90 дан ортиқ мамлакатга маблағ юбориш имконияти;
  3. Автоматик конвертация: пуллар автоматик равишда олувчи картасининг валютасига ўтказилади;
  4. Паст комиссия: комиссия атиги 2 фоизни, бироқ камида 2 АҚШ долларини ташкил этади;
  5. Иш соатларида қулай курслар: энг яхши валюта айирбошлаш курсини олиш учун пул ўтказмаларини соат 9:00 дан 17:00 гача амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Multicard картасига буюртма бериб, нафақат хориждан маблағ жўнатиш, балки олиш ҳам мумкин. Карта кобейжинг бўлиб, иккита тизим — Humo ва Visa функцияларини бирлаштиради, бунинг натижасида унга хорижий мобил иловалардан маблағларни юбориш мумкин.

Multicard иловасини iOS ва Android да юклаб олиш мумкин.

Multicard иловаси Multibank экотизимининг бир қисми бўлиб, у аҳоли ва тадбиркорлар учун турли хил хизматларни ўз ичига олади, масалан:

  • Rahmat — кафе ва ресторанларда ҳисоб-китоб ва нақд пулсиз чайчақаларни тўлаш хизмати;
  • Jett — «Тошкент» фонд биржасида Ўзбекистон компанияларининг акциялари ёки облигацияларини сотиб олиш ва сотиш имконини берувчи мобил инвестиция хизмати;
  • Tirikchilik— хайрия маблағларини йиғиш ва ижодкорликни қўллаб-қувватлаш хизмати;
  • Multikassa — бизнес учун касса ечимлари;
  • Multibank — тадбиркорлар учун банк.

Банк хизматлари Марказий банкнинг 2017 йил 21 октябрдаги 44-сонли банк операцияларини амалга ошириш лицензияси асосида «Трастбанк» ХАБ томонидан кўрсатилади.

Тўлов хизматлари Multicard Payment АЖ томонидан 2021 йил 25 июндаги 26 сонли тўлов ташкилоти лицензияси асосида кўрсатилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.