Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги темирйўл ҳудудида фуқаро поезд босиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастури хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳолат 5 октябрь куни содир бўлган. 36 ёшли эркак темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаб келган.
Ходим тепловозга юк вагонларини улаётган вақтда эҳтиётсизлиги сабаб темирйўл изига йиқилиб тушган. Оқибатда уни юк вагонлари босиб кетган.
Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез тиббий ёрдам келган келган. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.