2024 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон аэропортлари асосий кўрсаткичлар — йўловчи ташиш, хизмат кўрсатилаётган рейслар сони ва юк ташиш ҳажми бўйича учдан бирдан кўпроққа ошди, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Хусусан, йилнинг 9 ойида мамлакат халқаро аэропортлари томонидан 82 637 та рейсга хизмат кўрсатилди, шундан 24 914 таси ички йўналишларда, 57 723 таси эса халқаро йўналишларда амалга оширилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 36 фоизни ташкил этди. Ҳаво рейсларининг умумий сонининг 53 942 таси резидент авиакомпаниялар томонидан, 28 695 таси эса норезидент авиакомпаниялар томонидан амалга оширилди.

uzbekistan airports, аэропортлар

Январдан сентябргача бўлган даврда Ўзбекистон аэропортлари 9 893 947 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Жумладан, ички рейсларда 1 871 659 нафар, халқаро рейсларда 8 022 288 нафар йўловчи. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 33 фоизни ташкил этди.

Учинчи чоракда 62 067 тонна юк ва почта ҳам жўнатилди, бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 21 фоизга кўп.