Самарқанд вилояти Нарпай тумани 5 октябрь куни йўл четидан югуриб чиққан аёл Damas машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳолат тунда Дедан маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Автомобиль йўлнинг белгиланмаган жойидан чиқиб келган фуқарони уриб кетган.

ЙТҲ оқибатида у туман тиббиёт бирлашмасида ҳалок бўлди.

«Мен Самарқанд йўналишида кетаётгандим. Йўл четида 4−5 киши жанжаллашиб турган экан. Ёнига борганимда ўртасидан бир аёл киши чиқиб, ўзини отиб юборди машинага қараб. Машинамни йўл четига ўтказиб, тўхтатиб, у кишини кўтариб, ёрдамлашиб юборишди ортишга, «больница»га олиб бордим. Ярим соатлардан кейин жони узилди», — деди ҳайдовчи.