Ашхобод шаҳридаги халқаро форум доирасида 11 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

масъуд пезешкиён, президент, эрон

Томонлар турли даражалардаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувлар давом этаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бораётганини қайд этди.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезкор амалга ошириш, Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

масъуд пезешкиён, президент, эрон

Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашди.