Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, полковник Азиз Садиров ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан вилоят ЙҲХБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Янги бошлиқни таништириш учун Тошкент вилояти ЙҲХБ биносида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Шерзод Ибрагимов, вилоят ИИББ бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов ҳамда шахсий таркиб иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда келгусида йўлларда инсон саломатлигини асраш борасида кўрилиши зарур бўлган чоралар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.