Марказий банк 15 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

АҚШ доллари курси кунлик савдолар якунига кўра 22,91 сўмга ошиб, 12 803,05 сўмни ташкил этди.

доллар, доллар курси, марказий банк, сўм

Душанба куни банклар долларни 12 720−12 750 сўм оралиғида сотиб олиб, аҳолига 12 785 сўмдан (Apex Bank) 12 840 сўмгача сотди.

Охирги 10 савдо кунида (30 сентябрдан 14 октябргача) валюта биржасидаги савдолар ҳажми (валюта сотиб олиш ва сотиш) 1,87 млрд долларни ташкил этди, бу аввалги 10 савдо кунига — 1,14 миллиард долларга нисбатан 64 фоиз ёки 728,1 миллион долларга кўп (16 дан 27 сентябргача).

доллар, доллар курси, марказий банк, сўм

Йил бошидан буён сўм 3,76 фоизга — 12338,77 сўмдан 12803,05 сўмга (+464 сўм) қадрсизланди. Таққослаш учун: 2023 йилнинг шу даврида девальвация 8,94 фоизни (-1003 сўм) ташкил қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида доллар миллий валютага нисбатан 90 сўмга (+0,71 фоиз) мустаҳкамланганди. Умуман олганда, йил бошидан буён сўм атиги 3,1 фоиз девальвацияга учради.

Spot суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, биринчи яримйилликдаги сўм реал курсининг мустаҳкамланиши вақтинчалик ҳолат бўлган. Миллий валюта курсини қўллаб-қувватловчи омиллар қаторида еврооблигациялар чиқарилиши, олтин нархининг ошиши ва МБнинг валюта интервенциялари ҳам бор эди. Шунингдек, биринчи олти ойда пул ўтказмаларининг 25 фоиз — 6,5 миллиард долларгача ошганини ҳам қайд этиш мумкин.