Тошкент шаҳри Яшнобод туманида автотураргоҳда турган Damas`ни олиб қочган йигитлар 7 йилда озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 2023 йил 12 декабрь куни туманнинг «Тарновбоши» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Улар дастлаб фуқаро М.Т.га тегишли бўлган Damas`ни олиб қочган.

Аммо у йўлда ўчиб қолгач, йигитлар бошқа Damas`га ўтириб, уни ҳам ҳайдаб кетган. Ҳуқуқбузарлар ўғирланган машинада кетаётганда уларни йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди уларни Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан айбли деб топди. Мазкур кодекснинг 57-моддасини қўлланган ҳолда, йигитлар 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.