13 октябрда бутун дунёда Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни нишонланади. Унинг мақсади табиий офатлар хавфини камайтириш чоралари ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишдан иборат.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзгидромет билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистон аҳолисининг иқлим ўзгариши натижасида юзага келадиган хавф-хатарларга нисбатан чидамлилигини оширишга қаратилган комплекс эрта огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида тайёрланган инфографикаларни эълон қилди.

Ўзбек ва рус тилларида табиий офатларнинг тўрт тури (сел, кўчки, қор кўчиши ва сув тошқини) бўйича қилинган инфографикаларда ушбу табиат ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг пайдо бўлиш белгилари, хавф-хатарлари, шунингдек, хавф туғилгандаги ҳаракатлар ҳақида маълумотлар берилди.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 65 фоиздан ортиғи табиий офатлар хавфи юқори бўлган ҳудудларда истиқомат қилади.

Сел

бмттд, кўчки, сел, табиий офатлар, тошқин, фавқулодда вазиятлар, қор кўчиши

Ер кўчкиси

бмттд, кўчки, сел, табиий офатлар, тошқин, фавқулодда вазиятлар, қор кўчиши

Сув тошқини

бмттд, кўчки, сел, табиий офатлар, тошқин, фавқулодда вазиятлар, қор кўчиши

Қор кўчкиси

бмттд, кўчки, сел, табиий офатлар, тошқин, фавқулодда вазиятлар, қор кўчиши