Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Махмарасул Умаров Жиззах вилояти ССБ бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Махмарасул Умаров 1992 йили Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Сирдарё вилояти санитария-эпидемиология марказида врач-эпидемиолог, Дўстлик тумани тиббиёт коллежида директор муовини, директор, Давлат санитария эпидемиология назорати марказида врач-эпидемиолог каби қатор масъул вазифаларда ишлаган.

Мутахассис тайинловга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозмида фаолият юритиб келаётган эди.