Тошкент шаҳрида икки фуқаро қалбаки дори воситалари сотишга уринди, деб хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Департамент томонидан ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида А.А. ва Д.А. ушланган. Улар фуқаро M.X.га сохта сертификатга эга бўлган, 43,7 минг долларлик жами 4000 қути «Хитофер-S» (темир моддаси) дори воситасини сотган, дейилади хабарда.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган дори воситалари қалбакилаштирилгани қайд этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси (Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.