Президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари Тошкент вилоятига ташриф буюриб, бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Иқтисодиётнинг турли тармоқларида объектларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишига старт бериш режалаштирилган», — деди у.

Шерзод Асадовнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, ташрифнинг иккинчи кунида йиғилиш ўтказилиб, унда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.