Наманган вилояти Косонсой туманида сув тақсимлаш иншоотида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

«Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида «К.И.С.Т.» МЧЖга қарашли сув тақсимлаш иншооти ҳеч қандай ҳужжатларсиз тармоққа ўзбошимчалик билан улангани маълум бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қоидабузарлик оқибатида 1 миллиард 265 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.