Ўзбекистоннинг кўп асрлик ва реликт дарахтлар ҳақидаги маълумотлар MonumentalTrees.com халқаро рўйхатига киритилди. Экология вазирлиги Ушбу жараёнда тизимдаги мутахассислар ҳам иштирок этгани ҳақида хабар берди.

Мазкур электрон рўйхатда дунёнинг турли мамлакатларида жойлашган халқаро аҳамиятга молик кўп йиллик, ноёб ва ўзига хос дарахт турлари ўрин олган. MonumentalTrees.com ушбу миллий табиий мерос объектларини жаҳон жамоатчилигига кенг танитишда ва миллий туризм салоҳиятини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистондан Жиззах вилояти Фориш туманидаги шарқ биотаси (ёши салкам 1500 йил) дарахти, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги чинор дарахти (ёши 1160 йилдан кўпроқ), Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги арча дарахти (ёши 1000 йилдан кўпроқ), ёнғоқ дарахти (ёши 800 йилдан кўпроқ) ва чинор дарахти (ёши салкам 600 йил), шунингдек, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Сайроб қишлоғидаги чинор дарахти (ёши салкам 900 йил), Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги Дорус-Саодат мемориал мажмуаси ҳудудидаги чинор дарахти (ёши 750 йилдан кўпроқ) ҳамда Жиззах вилоятида Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги бобоёнғоқ дарахти (ёши салкам 700 йил) халқаро рўйхатдан жой олди.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари сафида мазкур халқаро рўйхатда ўз табиий мерос объектларини рўйхатдан ўтказган биринчи ва МДҲ республикалари орасида учинчи давлатдир (Россия ва Озарбайжондан сўнг).

Вазирлик мамлакатдаги кўп йиллик ва ноёб дарахтларни халқаро рўйхатга киритиш ишларини давом эттираётганини маълум қилди.

Фото

дарахт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Фориш туманидаги шарқ биотаси.

дарахт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Бўстонлиқ туманидаги арча дарахти.

дарахт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Бўстонлиқ туманидаги ёнғоқ дарахти.

дарахт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Бўстонлиқ туманидаги чинор дарахти.

дарахт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Шаҳрисабз шаҳридаги Дорус-Саодат мемориал мажмуаси ҳудудидаги чинор дарахти.

дарахт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Бойсун тумани Сайроб қишлоғидаги чинор дарахти.

дарахт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Ургут туманидаги чинор дарахти.

дарахт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги бобоёнғоқ дарахти.