VEON Group (Нидерландия) компанияси Андрей Пятахин Beeline Uzbekistan (Unitel) янги бош директори этиб тайинланганини маълум қилди. Унинг амалдаги раҳбари Анжей Малиновски ноябрь ойи охиригача истеъфога чиқади, дея хабар қилди компания матбуот хизмати.

Андрей Пятахин 2001 йилдан буён VEON Group`да ишлайди. У турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган, хусусан, Грузия, Арманистондаги операцион компанияларнинг бош директори ва ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Beeline Kyrgyzstan`ни бошқарган.

Анжей Малиновски 2021 йилнинг март ойида Beeline Uzbekistan бош директори этиб тайинланганди. У VEON Group`даги фаолиятини 2017 йилда Beeline Georgia раҳбарлигидан бошлаган. Малиновски Польшада оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишга қарор қилди, дейилади хабарда.

beeline uzbekistan, андрей пятахин

14 октябрь куни VEON Group бош директори Каан Терзиоглу Андрей Пятахинни Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовга таништирди.

Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда рақамли хизматлар бозорининг ўсиши шароитида Ўзбекистонда технологик инфратузилмани ривожлантириш, халқаро инвестицияларни жалб қилиш, телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.