Сиёсат
Афғонистон томонидан «Термиз» чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган — ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон муваққат ҳукуматидан чегара яқинидаги «Термиз» халқаро савдо марказида концертлар ва мусиқа жўрлигидаги тадбирларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай мурожаат олмаганини маълум қилди.
Ойбек Элмуратов Фармацевтика агентлиги директори ўринбосари бўлди
Шу вақтгача Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори в.б. лавозимида ишлаган Ойбек Элмуратов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ишдан олинди
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосарлари Ботир Алимбеков ва Эркин Муҳиддинов лавозимидан озод этилди. Бунга уларнинг хизматдаги қатор камчиликлари сабаб бўлган.
Иқтисодиёт
«Кичик АЭС Ўзбекистон мулки бўлади, ядро чиқиндилари Россияга олиб кетилади» — дирекция раҳбари
Кичик атом электр станцияси Ўзбекистон мулки бўлади, деди АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Отабек Аманов. Унинг айтишича, ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш учун маҳаллий урандан фойдаланиш режалаштирилган бўлиб, у ишлатилгандан сўнг Россияга олиб кетилади. У лойиҳанинг босқичлари ҳақида ҳам маълумот берди.
Тошкент вилоятида 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб тўлашга берилади. Шарти — ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак
Анча вақтдан бери сотилмаган объектлар пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига берилади. Бунда корхона ишчиларининг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.
Beeline Uzbekistan`нинг янги бош директори тайинланди
Андрей Пятахин Beeline Uzbekistan янги бош директори этиб тайинланди. Илгари у Beeline Kyrgyzstan`ни бошқарган. Компаниянинг янги раҳбари рақамли технологиялар вазири билан учрашди.
Жамият
Авиация музейини очиш ғояси муаллифи Ўзбекистон президентига мурожаат қилди
11 йилдан бери Тошкентда Авиация музейини очиш ғоясини илгари сураётган Аброр Сатимов Ўзбекистон президентига очиқ хат ёзди. Унинг айтишича, ўтган даврда турли идораларга қилинган мурожаатлар натижа бермаган. Айни дамда, мамлакат бўйлаб сочилиб кетган самолётлар аста-секин бузилиб, вайрон бўляпти.
Ўзбекистон — БАА футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Сирдарёда уч кишини ўлдирган собиқ ИИБ ходими умрбодга қамалди
Сирдарё туманида 2024 йилнинг апрель ойида бир оиланинг уч аъзосини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
«1 млн доллар катта миқдор эмас». Дин ишлари бўйича қўмита раиси — Умра лицензияси учун янги талаблар ҳақида
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензияси учун янги талаблар тармоқларда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. «Бу катта миқдор эмас… Ўша 15 минг киши билан муаммо бўлганида, қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди», — деди у.
Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Пиёда вафот этди
Қарши туманида Labo ҳайдовчиси маст пиёдани уриб юбориб, уни пахта даласига ташлаб кетди. Оқибатда фуқаро тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этди. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди
Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти очилди. У венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан тайёрланган.
Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланади
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади. Автотранспорт оқими бир ойга тўрт чизиқли йўлдан фақат иккитасига йўналтирилади. Бу пайтда ер ости электр узатиш кабель тармоқлари ўтказилади.
«Менинг боғчам» лойиҳасининг овоз бериш жараёни бошланди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Менинг боғчам» лойиҳасининг овоз бериш жараёни бошланганини эълон қилди. Овоз бериш босқичи 25 октябрь куни соат 10:00 га қадар давом этади.
Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги «Ёшлик-1» кони ва 3-мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечирди (фото, видео)
Президент мис, олтин ва кумуш ишлаб чиқариладиган Олмалиқ кон-металлургия комбинатидаги «Ёшлик-1» кони ҳамда 2021 йилда қурилиши бошланган, кон маъданларидан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун барпо этилаётган 3-мисни бойитиш фабрикасида бўлди.
Навоийда парранда фермасида майнинг ферма ташкил этилгани аниқланди
Навоий шаҳрида товуқ фермада майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Видео: Қамчиқ довонида қор ёғди
15 октябрь тонгидан бери Тошкент — Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. «Газета.uz» тармоқларда эълон қилинган қорли ҳудуддан олинган тасвирларни жамлади.
Юмористик клипи учун қамоққа олинган блогерлар апелляция асосида озодликка чиқди
Апелляция суди brbalo мусиқий гуруҳи аъзолари Камал Юсупов ва Аброр Гулямовнинг қамоқ муддатини қисқартирди, улар озодликка чиқди. Блогерлар юмористик клипи учун 15 суткага қамалганди.
Президент ОКМКда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаб берди
Шавкат Мирзиёев ОКМКда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаб берди. Лойиҳа қиймати 5,3 млрд доллар бўлиб, заводда 146 минг тонна катодли мис, 13 тонна олтин, 73 тонна кумуш олиш қувватлари яратилади, 3 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.
«Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига камбағал оила қолишининг ўзи уят» — президент
Президент Тошкент вилоятида камбағалликка қарши курашиш режаларини маъқулламади. У ҳудуд кичик бизнес орқали аҳолини ишли қилишда энг охирги ўринларда турганини танқид қилди. «Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишининг ўзи уят», — деди давлат раҳбари.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!