«Менинг боғчам» лойиҳасининг овоз бериш босқичи бошланди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати.

Овоз бериш босқичи 25 октябрь куни соат 10:00 га қадар давом этади. Таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

Фуқаролар ўзлари истиқомат қиладиган туман ёки шаҳар ҳудудида янги қуриладиган, капитал таъмирланадиган ҳамда реконструкция қилинадиган боғчалар учун овоз беради.

Иштирокчилар ўзига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:

2025 йилги давлат бюджетидан боғчалар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи «Менинг боғчам» лойиҳаси доирасида сарфланади.

Лойиҳа доирасида келаси йили қурилиши режалаштирилган боғчалар учун давлат бюджетидан 400 миллиард сўм атрофида маблағ ажратилиши кутилмоқда. Бунда боғчага эҳтиёж энг юқори ҳудудлар саралаб олинади.