15 октябрь куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ.
Кўча ва чорраҳалар:
- Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасидан, КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
- Чўпонота кўчасининг Арнасой кўчасидан, Бунёдкор кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчасининг Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Чеклов 16:00 дан соат 22:00 гача давом этади.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ЙҲХБ хабарида.