Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралашнинг учинчи босқичида БААни мағлуб этди. 15 октябрь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 66-дақиқада меҳмонлар вакили Абдулла Ҳамад қизил карточка олиб майдондан четлатилди.

70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Бобур Абдухолиқов пенальти ишлади. Уни Отабек Шукуров голга айлантирди — 1:0.

Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва Ўзбекистон тарихида илк бор ўз уйида БАА устидан ғалабага эришди.

Тўрт тур натижасига кўра, Ўзбекистон А гуруҳида 10 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди. Кейинги ўринда Эрон бормоқда (15 октябрь куни Қатар билан ўйнайди).

Футболчилар 5-турда 14 ноябрь куни Қатарга сафар қилади.

Видео

Фото

баа, жч-2026 саралаши, футболбаа, жч-2026 саралаши, футболбаа, жч-2026 саралаши, футболбаа, жч-2026 саралаши, футболбаа, жч-2026 саралаши, футболбаа, жч-2026 саралаши, футболбаа, жч-2026 саралаши, футболбаа, жч-2026 саралаши, футболбаа, жч-2026 саралаши, футбол