Россиянинг Иркутск ва Омск вилояти губернаторлари бир қатор иқтисодиёт тармоқларига патент асосида ишлайдиган хориж фуқароларини жалб этишга чекловлар жорий қилиш бўйича фармон чиқарди. Бу ҳақда губернаторлар фармонига таяниб, Spot хабар бермоқда.
Ўзгаришлар 2025 йилда кучга киради ва минтақа иқтисодиётининг асосий тармоқларига таъсир қилади. Ушбу қадам чет эллик ишчилар сонини тартибга солиш ва маҳаллий фуқароларни иш билан таъминлаш шароитларини яхшилашга қаратилган, дейилади хабарда.
Фармонга кўра, хорижий фуқароларга қуйидаги соҳаларда ишлаш тақиқланади:
ўрмончилик ва ўрмон хўжалиги фаолияти;
дори воситалари ва ветеринария маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
ёғоч, озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси;
йўловчи ташиш, шу жумладан, таксилар;
геологик қидирув ва ер қаърини ўрганиш;
болаларни парвариш қилиш бўйича таълим ва хизматлар.
Тақиқлар 2025 йил давомида амал қилади ва шаҳар ва шаҳар атрофидаги алоқаларга таъсир қилади. Тегишли фаолият турлари билан шуғулланувчи ташкилотлар берилган патентларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар хорижий ишчилар сонини янги стандартларга мувофиқлаштиришлари шарт.
Худди шундай тақиқ 15 октябр куни Омск вилояти губернатори томонидан ҳам имзоланган.
Унда келтирилишича, хорижий фуқаролар йўловчи ташиш, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, дори воситалари ишлаб чиқариш, ов қилиш, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатишда меҳнат мигрантларини патент билан ишга жалб қилиш тақиқланади. Ҳужжат 2025 йил 1 мартдан кучга киради.
hh.ru сўровига кўра, россияликларнинг 80 фоизи ўз минтақаларида жуда кўп муҳожирлар яшайди, деб ҳисоблайди. Йил давомида бу жавобни берганлар улуши 21 фоиз пунктга ошган. Кўпинча тўртта фаолият йўналиши бўйича респондентлар шундай жавоб беришди: транспорт ва логистика (92%), автобизнес (91%) ва қурилиш (85%), деб ёзмоқда Spot.