KNAUF ва Texnopark компаниялари эълон қилган битим доирасида KNAUF тош минерал пахта ишлаб чиқариш бўйича бизнес бошқарувини ўз зиммасига олмоқда. Мазкур ҳамкорлик Тошкент шаҳридаги электр ёрдамида илғор эритиш технологияси билан жиҳозланган ҳамда паст СО2 чиқинди даражасини таъминлайдиган ишлаб чиқариш линиясини қамраб олади.

2022 йил охирида ишга туширилган Тошкентдаги завод замонавий энергия тежамкор қурилиш жараёни учун тош минерал пахтадан кенг ассортиментдаги кам углеродли иссиқлик изоляцияловчи материаллар ишлаб чиқаради.

«Мазкур келишув янги минтақада изоляция материалларини ишлаб чиқаришга доир фаолиятимизни салмоқли даражада кенгайтиради. Марказий Осиё ўзининг жадал ривожланаётган қурилиш бозори ва энергия самарадорлигига бераётган жиддий аҳамияти туфайли барқарор, қулай ва энергия тежамкор биноларни қуриш учун ўз синфида аъло ҳисобланган материалларни талаб қилади. KNAUF`нинг минерал пахта билан изоляциялашга оид халқаро тажрибасини қўллаган ҳолда, бизнинг Марказий Осиёдаги мижозларимиз эндиликда унумдор ечимларнинг янада кенг қаторидан фойдаланиб, компаниямизнинг минтақадаги етакчилигини мустаҳкамлашга ёрдам берадилар, шунингдек, турли эҳтиёж ва талабларга мос маҳсулотларни таклиф қилган ҳолда, аъло сифатли биноларнинг қурилишига ҳисса қўшадилар», — деди KNAUF гуруҳининг Бош ҳамкорлари спикери Александр Кнауф.

реклама

«Ўзбекистоннинг жадал тараққиёти мамлакатда инвестиция иқлимининг яхшиланишига туртки берувчи муҳим ислоҳотларнинг изчил тарзда амалга оширилиши, бизда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, аҳоли фаровонлигининг ўсиши, шу билан бир қаторда, минтақада янги инвестициявий ташаббусларга шайлиги борасида қатъий ишонч уйғотади», — деди KNAUF гуруҳининг бош ҳамкори Уве Кноцер.

реклама

«Ушбу битим глобал фаолиятимизни кенгайтириш бўйича узоқ муддатли режамиз доирасида стратегик қадам ҳисобланади. Биз қурилиш соҳасида экологик тоза ва паст углеродли изоляция ечимларига бўлган талабнинг кундан-кун ўсиб бораётганини теран англаймиз. Янги завод глобал фаолиятимиз кўламини кенгайтириб, бизнинг қулайлик, сифат ва экологик тозалик устувор жиҳатлар ҳисобланган истиқболли биноларни қуриш каби мақсадимизнинг рўёбга чиқарилишига замин яратади», — дея қўшимча қилди KNAUF Gruop бошқаруви аъзоси ва KNAUF Insulation йўналишининг Европа/Яқин Шарқ/Осиё бўйича бош директори Доминик Боссан.

KNAUF гуруҳи

KNAUF Group — халқаро оилавий компания бўлиб, бош қароргоҳи Германиянинг Inxofen (Франкония) шаҳрида жойлашган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиси сифатида жаҳоннинг 90 дан ортиқ мамлакатларида 300 дан зиёд ишлаб чиқариш майдонлари ва савдо ваколатхоналарига эга. Гипс асосида қурилиш материаллари, энергия тежамкор изоляциялар ва изоляцион материаллар, шунингдек, шифт секторида тизимли ечимлар тайёрлаш бўйича дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси саналади. 1932 йилда асос солинган KNAUF гуруҳининг 2023 йилдаги савдо ҳажми 15,6 млрд еврога етди, компанияда 42 500 нафардан ортиқ киши фаолият юритади.

KNAUF гуруҳи ҳақидаги батафсил маълумот билан расмий сайтида танишиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.