16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар қилди пойтахт ФВБ.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра ва ижтимоий тармоқлардаги видеодан кўриниб турибдики, Miran меҳмонхонаси жойлашган бинонинг томи ёнмоқда.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 17:24 да етиб келган, айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб келган.

Ҳозирда жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, дея қўшимча қилди ФВБ.

Гувоҳларнинг айтишича, атрофдаги тутун ҳиди туфайли нафас олиш қийинлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Accor халқаро меҳмонхоналар гуруҳи Ўзбекистонда учта янги премиум меҳмонхона очишни режалаштираётганини эълон қилган эди. Улардан бири Swissôtel Tashkent бренди остида Miran International меҳмонхонаси базасида реконструкция қилинганидан кейин очилади. Тугатиш муддати 2023 йилнинг учинчи чорагига режалаштирилган эди.

Фото

miran, ёнғин, фавқулодда вазиятлар вазирлиги

miran, ёнғин, фавқулодда вазиятлар вазирлиги

miran, ёнғин, фавқулодда вазиятлар вазирлиги

miran, ёнғин, фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Истиқлол кўчаси бўйлаб Боровский кўчасига кириш ёпилган.