1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 97 нафар 2-жаҳон уруши фахрийлари пенсия олмоқда. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Пенсия олувчи уруш фахрийлари жами 97 нафар бўлиб, шундан, 42 нафари аёллардир. Уруш фахрийларининг энг кўпи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларида яшайди.
Вилоятлар кесимидаги рўйхат:
Қорақалпоғистон Республикаси — 2 нафар
Тошкент шаҳри — 36 нафар
Тошкент вилояти — 14 нафар
Фарғона вилояти — 9 нафар
Бухоро вилояти — 5 нафар
Қашқадарё вилояти — 5 нафар
Хоразм вилояти — 5 нафар
Навоий вилояти — 4 нафар
Наманган вилояти — 4 нафар
Самарқанд вилояти — 4 нафар
Андижон вилояти — 3 нафар
Жиззах вилояти — 3 нафар
Сурхондарё вилояти — 2 нафар
Сирдарё вилояти — 1 нафар.
Маълумот учун, 1 сентябрдан 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — 3,53 миллион сўмдан 4,06 миллион сўмгача оширилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир иштирокчиси ва ногиронига 20 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилганди.