16 октябрь куни куни Тошкент вақти билан 23:56 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилмоқда.

Зилзила координаталари: 36,56 градус шимолий кенглик, 70,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 5,8. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км жануби-шарқда.

Ер қимирлаши, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида 2 баллик куч билан сезилди.