Тошкентда «Санъат ва дунё» Тошкент Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида Евросиё фоторассомлари кўргазмаси ташкил этилди. Унда, ўзбекистонлик фотосуратчилар билан бир қаторда, Бангладеш, Сербия, Швеция, Венгрия, Италия, Литва, Эрон, Исроил ва Озарбайжон каби мамлакатларнинг ижодкорлари ишлари намойиш этилди.
Намойиш этилган фотосуратлар инсоннинг жамиятдаги ўрни, жамиятга муносабати, уларнинг ўзаро уйғунлиги мавзуларида бўлиб, улар фотосанъатнинг турли шакл ва кўринишларида ифодаланган. «Газета.uz» кўргазмадан фотолавҳалар тақдим этади.
Маълумот учун, Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси «ижодий онгни эркинлаштириш, ижодий изланиш соҳасида плюрализмни намоён этиш,. глобаллашув даврида маҳаллий анъаналарнинг йўқолиб бораётганини кўрсатишга» йўналтирилган. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тадбир концепцияси «кўп маданиятли турмуш тарзини замонавий санъат призмаси орқали намойиш этишга бағишланган».