Қашқадарё вилоятида Gentra ва Nexia автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙХХБ хабар қилди.

Воқеа 14 октябрь куни соат 18:20 ларда Нишон тумани «Самарқанд» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 Қарши-Нишон-Таллимаржон-Грес автомобиль йўлининг 30-километрида содир бўлган. Унда қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Gentra ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳат олиб вафот этган. Транспорт воситаларида бўлган йўловчилар эса шифохонада ётқизилган.