Сиёсат
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза режими жорий этишни таклиф қилди
РФ давлат думасининг «Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистондан келадиганлар учун виза режими жорий этиш кераклигини айтди. Депутатнинг бундай фикрга келишига бош консулхонанинг ўзбекистонликларни Россия армияси сафига қўшилмасликка тарғиб қилгани сабаб бўлган.
Чехия ТИВ раҳбари мақоласи: «Ҳамкорлигимиздан максимал даражада фойдаланиш учун бизда ҳамма нарса бор»
Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский Тошкентга ташрифи муносабати билан, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги қарашларини ўртоқлашди. У Чехия ва Ўзбекистон ўртасидаги азалий тарихий алоқалар, хусусан, транспорт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
ТИВ раҳбари Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
Тамер Фатҳи Абдуссалам Ҳаммад Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 23 октябрь куни чақирилади
Сенатнинг 59-ялпи мажлиси чоршанба куни чақирилади. Унда телекоммуникация, ипакчилик, Қуролли кучлар, солиқ, божхона соҳаларига доир кодекс ва қонунларга ўзгартиришлар киритиш масалалари муҳокама қилинади.
Иқтисодиёт
Рақамли технологиялар вазирлигига 50 млн доллар миқдорида фоизсиз кредит ажратилади
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун 2025 йил 1 январдан бошлаб Рақамли технологиялар вазирлигига 5 йил муддатга 50 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратилишини таъминлайди.
Антикоррупция агентлиги 4 вазирликнинг 160 нафар ходими тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади
Экология, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликларининг 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритмоқда.
Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди
Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғим ва тўловлар жами тахминан 99 долларга (6,5 минг афғони миқдорида) камайтирилди. Бунда юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.
Ўзбекистонда газ қазиб олиш қисқариши давом этмоқда, бензин ва дизель ишлаб чиқариш камайди
Сентябрда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми пасайишда давом этди ва 3,55 млрд куб метргача камайди (2023 йил сентябрига нисбатан -5,8 фоиз). Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 99,2 минг тоннагача (-11,1 фоиз), дизелники эса 72 минг тоннагача (-5,5 фоиз) пасайди.
Ўзбекистонда саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш режалаштирилмоқда, президент ушбу сонни кўпайтиришни буюрди
Ўзбекистон саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш ва Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлашни режалаштирмоқда, лойиҳаларга қарийб 1,3 млрд доллар инвестиция киритиш кутиляпти. «Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири», — деди президент.
Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон газ экспортини кўпайтирмоқда, импорт ҳам ўсиб, қазиб олиш камаймоқда
Ўзбекистонга газ импорти январь-сентябр оралиғида 1,28 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил тўққиз ойидаги кўрсаткичдан 3,6 баробар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 479,5 млн долларга (+16,5 фоиз), сентябрь учун эса (бир йил аввалгидан) 2,2 баравар ошди.
Жамият
Ўзбекистонда 21−27 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
Ўзбекистон жорий ҳафтанинг иш кунларида нам ҳаво оқими таъсирида бўлади, аммо бу ҳаво оқимлари ҳаво ҳароратини кескин совитиб юбормайди. Дам олиш кунларига келиб ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши ҳам кутилмоқда. Умуман, ҳафта давомида булутли ва хазонрезгили ҳақиқий куз ҳавосига гувоҳи бўлиш мумкин.
Ўзбекчаси йўқ таомнома, иш режими ва нархномалардаги камчиликлар. Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарида ўрганиш ўтказди
Рақобат қўмитаси истеъмолчилар мурожаати бўйича республикадаги 700 тага яқин ресторан, кафе, ошхона ва буфетларни ўрганди. Уларнинг кўпида таомлар ҳақида тўғри маълумот берилмагани аниқланди. 500 дан ортиқ жойларда таомнома ўзбек тилида юритилмаган. Яна кўпчилигида иш режими, нархномалар йўқ.
Ўзбекистонда кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
Ўзбекистонда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади. 2025/2026 ўқув йилидан белгиланган техникумларда халқаро таълим дастурлари жорий қилинади. Техникумларнинг директор ва директор ўринбосари очиқ танлов асосида танланади.
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат тўлиқ модернизация қилинади. Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ҳам ўрнатилади.
«Улардан хабар оляпмиз» — ССВ раҳбари «Док-1 Макс» иши жабрланувчиларига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтди. Айни вақтда, у журналистлардан боласини даволашда ёрдам ололмаётган ота-оналарнинг эътирозларига доир маълумотларни шахсан тақдим этишни сўради.
Ҳафта давомида ёмғир ёғади
Ўзбекистонда 21−25 октябрь кунлари ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Сешанба куни кўп жойларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15 даражагача пасаяди. Ҳафта ўртасида ҳарорат кечаси +5 даражагача тушади. Республикада энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни кутилмоқда, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
«Келажакда ҳамма соҳа атроф-муҳит билан ҳамоҳанг ҳолда ривожланади» — президент
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига ташриф буюрди. Давлат раҳбари нутқи давомида келажакда барча соҳалар экология билан ҳамоҳангликда ривожланишини маълум қилди.
«Сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган». Шавкат Мирзиёев — «Яшил макон» лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистонда яшиллик даражаси 12 фоизга етди. 2024 йил баҳор мавсумида 138 млн дона кўчат экилди. Президент унда 28 та туман дарахт экишда режани бажармаганини танқид қилди. «Сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб дарахт кўкармаган», деди у. Бош прокуратурага назоратни кучайтириш топширилди.
Давлат тили бутун жамиятни ягона халқ сифатида бирлаштиришга хизмат қилиши зарур — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрам билан Ўзбекистон халқини табриклади. «Юксак тараққий этган демократик давлатларда бўлгани каби давлат тили бутун жамиятни, тили ва миллатидан қатъи назар, барча фуқароларни ягона халқ сифатида бирлаштиришга хизмат қилиши зарур», — деди президент.
Фарғонада Cobalt Damas билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди
Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt`да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашди. Бунинг оқибатида Damas`да кетаётган эр-хотин вафот этди. Cobalt ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Фото: Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигига бағишланган кўргазмадан репортаж
Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлиши муносабати билан Фотосуратлар уйида «Тарих объективда» номли кўргазма уюштирилди. Намойишга қўйилган 100 дан ортиқ суратлар орқали пойтахт зоопаркининг кўриниши ва унинг «аҳолиси» таркиби бир аср ичида қанчалик ўзгарганини кўриш мумкин бўлди.
Тошкент ҳокимлари дренаж масаласини тепасида туриб ўзи ҳал қилади — президент
Президент Тошкент шаҳри днераж тизими ишига эътироз билдирди ва ҳокимлар дренаж, яшиллик, ободонлаштириш масалаларини тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлигини таъкидлади. Унга кўра, сувни ҳавзаларда тўплаш тизими яратилиши ва у дарахтларни суғоришга ишлатилиши керак.
Жаҳон
Россияда чақалоқнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди
Россияда ярим ёшли чақалоқнинг ўлимида айбланаётган ўзбекистонлик аёл вақтинча ҳибсга олинди. У чақалоқни чўмилтириш вақтида қўлида тушириб юборгани тахмин қилинмоқда.
Туркиялик собиқ имом Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди
АҚШда яшаган туркиялик собиқ имом, «Хизмат» жамоатчилик ҳаракати асосчиси Фатҳуллоҳ Гулен 83 ёшида вафот этди. Туркия ҳукумати уни 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айблаб келар эди, унинг ўзи эса айбловларни рад этиб келган.
Молдовада президентлик сайловларида Майя Санду етакчилик қилмоқда
Молдова президентлик сайловларида номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмади. Энди амалдаги президент Майя Санду ва мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александр Стояногло сайловларнинг иккинчи турида ўзаро курашади. Евроинтеграция бўйича референдумда овозлар деярли тенг тақсимланди.
Кубада масштабли блэкаут давом этмоқда, бутун мамлакат электрсиз қолди
Куба аҳолиси йирик электр станциясида рўй берган авариядан сўнг тўртинчи кундирки электр таъминотисиз қолмоқда. Ҳозирча ИЭС фаолиятини тиклашнинг имкони бўлмади. Гаванада одамлар норозилик сифатида кўчаларга чиқа бошлади.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!