Humans абонентлари энди ҳисобни тўлдиришнинг яна бир оддий ва қулай усулидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу доимо алоқада қолишга ёрдам беради.

1. Alif иловасига кириб, «тўлов» бўлимига ўтиш керак;

2. «Мобил алоқа» тоифаси танланади;

3. Ҳисобни тўлдириш учун «Humans» белгиси босилади.

«Биз доимо мижозлар тажрибасини яхшилаш усулларини излаймиз ва Alif билан ҳамкорлик — бунинг ажойиб мисоли. Энди Humans ҳисобини тўлдириш янада осон бўлади, бу бизнинг абонентларга ортиқча уринишларсиз ҳар доим алоқада қолишга имкон беради. Биз рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини ривожлантириш ва мижозлар учунэнг яхши тажрибани яратишга интилишимизни қўллаб-қувватлайдиган ҳамкорлар билан ишлашдан мамнунмиз», — дея изоҳлади Payments & Transfers Humans маҳсулоти бўйича директор Алексей Наговитсйн.

реклама

«Биз учун ҳар бир Alif фойдаланувчиси иловада керакли хизматлар учун тез ва бир нечта тугмани босиш орқали тўлов қила олиши муҳим. Умид қиламизки, мобил алоқа учун тўлов жараёни Humans абонентлари учун янада содда ва қулайроқ бўлади», — дея таъкидлади Alif Uzbekistan бошқарувчи директори Абдураҳмон Абдурашидов.

Humans иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Alif иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.