Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ҳайдовчи Lacetti`да икки пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат 22 октябрь куни соат 06:20 ларда Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Машина пиёдаларни уриб юбориб, дарахт билан тўқнашган.

Ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида машина парчаланиб, двигатель учиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва пиёдалар олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

ЙҲХБ бошлиғи Муҳаммад Одиловнинг таъкидлашича, пиёдалар бу йўлни тез-тез белгиланмаган қисмдан кесиб ўтишади. Мутасадди 10−15 метр узоқликда ерости ўтиш йўли борлигини эслатган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.