Шавкат Мирзиёев БРИКС саммитида иштирок этиш учун 23−24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида амалий ташриф билан бўлади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон раҳбари Россия томони раислигида ўтадиган «БРИКС плюс» форматидаги ялпи сессияда сўзга чиқади.

«Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади», — дейилади баёнотда.

Президент қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни ҳам режалаштирмоқда.

БРИКС ассоциацияси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзолари ҳисобланади.