Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев БРИКС саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти 23−24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида амалий ташриф билан бўлади ва у ерда БРИКС саммитида иштирок этади.


Иқтисодиёт

дайжест

«Давлат ўйинчи эмас, ҳакам» — Нобель совриндори, иқтисодчи Жан Тироль

Франциялик иқтисодчи, Нобель мукофоти совриндори Жан Тироль «Газета.uz» билан суҳбатда давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни, хусусийлаштириш, монополиялар қаердан пайдо бўлиши, уларга қарши кураш ҳақидаги саволларга жавоб берди. «Давлат саноат ўйинидаги футболчи эмас, ҳакамдир», — деди Тироль


дайжест

Божхоначилар йил бошидан буён 888 кг гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйди

2024 йилнинг 9 ойи давомида божхона органлари ходимлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ушлаб қолинди.


дайжест

Ўзбекистон яна $806 млн лик олтин экспорт қилди, текстиль экспорти қисқариб, мева-сабзавотники ўсмоқда

Сентябрда Ўзбекистон 806,1 млн долларлик олтин экспорт қилди. Тўқимачилик экспорти пасайишда давом этмоқда, мева ва сабзавотлар етказиб бериш эса кескин ошди. Мамлакатга газ ва нефть маҳсулотларини катта ҳажмда импорт қилиш ҳам давом этмоқда. Туризм иқтисодиётга 2,4 млрд доллар ҳисса қўшди.


Жамият

дайжест

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши, жумладан, икки нафар Россия фуқароси ўлик ҳолда топилди

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши, жумладан, икки нафар Россия фуқароси — журналист Инесса Паперная ва унинг дўсти ҳамда Ўзбекистон фуқароси ўлик ҳолда топилган. Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, улар номаълум этиологияли заҳарланишдан вафот этган.


дайжест

Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди. Қурбонлар бор

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti йўлни белгиланмаган қисмдан кесиб ўтаётган икки пиёдани уриб юборди. Оқибатда ҳайдовчи ва пиёдалар вафот этди. Видео.


дайжест

Оилада болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда болаларга нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамаси пайтида бериш тартиби жорий қилинди.


дайжест

Қашқадарёда 7 ёшли қизга ўгай отаси жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда

Қарши шаҳрида «102»га телефон қилган аёл у билан 3 йилдан бери бирга яшаётган эркак унинг 7 ёшли қизига жинсий зўравонлик ҳаракатларини қилгани ҳақида шикоят қилган. Ижтимоий тармоқда қизалоқнинг ҳолат ҳақида кимгадир айтса, эркак уни ўлдираман, дея қўрқитганини йиғлаб айтиб берган видеоси тарқалди.


дайжест

Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 17 ноябрдан Тошкент−Ханчжоу йўналишида қатновларни йўлга қўяди. Бир томонлама авиачипта нархи 4 млн сўмдан бошланади.


дайжест

«Кейинги парламентга киритамиз» — АОКА директори журналист фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга журналист фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Асаджон Ходжаевга кўра, дастлабки тергов ва суриштирув ишларини бажариш каби қатор ваколатларни АОКАга бериш таклиф этилмоқда.


дайжест

«Док-1 Макс» сабаб ногирон бўлган боланинг отаси ССВ раҳбари жамоатчиликка ёлғон маълумот берганини айтди

Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтганди. Фарзанди «Док-1 Макс»дан заҳарланган фуқаронинг айтишича, вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берган.


дайжест

Самарқанд вилоятидаги уйда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди

Қўшработ туманида газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг ўғли ҳамда қизи вафот этди. Портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлгани айтилмоқда.


дайжест

«Доим ҳам объектив эмас» — АОКА директори Ўзбекистондаги матбуот эркинлигини баҳолайдиган хорижий ташкилотлар ҳақида

Асаджон Ходжаевга кўра, матбуот эркинлигини баҳолайдиган халқаро ташкилотлар ва экспертлар ташқаридан туриб, чоп этилган турли материаллар орқали ўз фикрини шакллантиради. Улар сўровнома ва ўрганишларини Ўзбекистон ичида татбиқ этиш учун мамлакатга таклиф этилган, аммо улар розилик билдирмаган.


дайжест

«Маҳалла еттилиги» камбағал оилалар ва ёлғиз кексалар хонадонларига дарахт экади

Ўзбекистонда «Маҳалла еттилиги» «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалладаги кам таъминланган оилалар ва ёлғиз кексаларга мевали дарахт кўчатлари тарқатади. Мактаб, олийгоҳ, шифохоналар, йўл бўйлари ва бошқа жойларда ҳам кўчатлар экилиши режалаштирилган.


дайжест

Самарқанддаги уйда газ портлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида квартиралардан бирида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлганди. Бош прокуратура газ таъминоти бўлими мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.


Спорт

дайжест

Каноэчи Шоҳмурод Ҳолмуродов допинг сабаб 3 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон «Rowing&canoe» федерацияси спортчиси Шоҳмурод Ҳолмуродов 2024 йилда аниқланган допинг туфайли 3 йил мусобақаларда қатнашмайди. Айни шу сабаб у ёзда Ўзбекистонда ўтган жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборди. Спортчи бунгача 2023 йилдаги Осиё ўйинларининг олтин медалига эга чиққанди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!