Самарқанд вилояти Қўшработ туманида хонадонда газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг ўғли ва қизи вафот этди, дея хабар берди Kun.uz.
Ҳодиса 22 октябрь куни соат 6:30 лар атрофида туман марказидаги Мустақиллик маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлган.
Портлаш оқибатида Р.С., М.С. ҳамда уларнинг фарзандлари Ф.Х. ва Д.Х. воқеа жойида вафот этган.
Қўшнилардан бири тонгда кучли портлаш овозини эшитганини, ташқарига чиқиб, кучли ёнғин бўлаётганини кўрганини маълум қилди. Унга кўра, ҳеч қандай ёрдам беришнинг имкони бўлмаган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.