Ўзбекистонлик 19 ёшли юнон-рум курашчиси Алишер Ғаниев Тирана (Албания) шаҳрида 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон тарихига кирди.

У Ўзбекистон тарихида курашнинг ҳар икки тури (эркин ва юнон-рум) бўйича 23 ёшгача бўлганлар тоифасидаги биринчи жаҳон чемпиони бўлди. Илгари Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бирорта ҳам медал соҳибига эга эмасди.

-60 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Алишер Ғаниев июль ойида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медаль ололмагач, катта куч билан ишга киришди ва бронза медалини қўлга киритди. У ҳатто буни «аламли мағлубият» деб ҳам атаган. Аммо бу вақтда у атиги уч ой ичида Ўзбекистон тарихига киришини билмасди, деб ёзмоқда Халқаро кураш федерацияси (UWW).

«Ўтган йили U20 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллагандим. Бу мағлубият менга катта туртки берди. Бу менинг жаҳон чемпионатидаги биринчи медалим. Бу йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида мағлуб бўлдим. Бу аламли мағлубият эди. Ўйлайманки, айнан шу йўқотишлар менинг ушбу жаҳон чемпионатига тайёрланишимга катта таъсир кўрсатди», — деди ўзбекистонлик спортчи.

Душанба куни Ғаниев барча баҳсларида техник устунлик эвазига ғалаба қозонган бўлса, сешанба куни финалда нейтрал байроқ остида қатнашаётган россиялик Динислом Бамматовни 8:4 ҳисобида мағлуб этди.

«Финал жуда қийин бўлди. Лекин тўғри режа ва техника орзумга эришишимга ёрдам берди», — деди у.

Биринчи бўлимда Ғаниев Бамматовни кўтариб, тўрт очкога эга бўлди. Шунингдек, ҳакамлар Бамматов томонидан қоидабузарликни қайд этишди ва бу Ғаниевга ҳисобдаги фарқни 9:0 га етказиш имконини берди. Аммо апелляциядан сўнг ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмагани аниқланиб, очколар қайта кўриб чиқилди ва ҳисоб 7:0 га ўзгартирилди.

Бироқ иккинчи даврада вазиятни ўнглаш учун россиялик спортчида имкон деярли қолмади. У тўрт очкони қўлга киритганига қарамай, финал натижасини ўзгартиролмади (видео).

«Бу осон кўриниши мумкин, лекин аслида жуда қийин эди. Биз ҳар бир рақиб учун тактика тайёрладик ва шунинг учун ҳаммаси яхши ўтди», — деди Ғаниев.

Суратлар

u23, алишер ғаниев, спорт кураши, юнон-рум кураши

u23, алишер ғаниев, спорт кураши, юнон-рум кураши

u23, алишер ғаниев, спорт кураши, юнон-рум кураши

u23, алишер ғаниев, спорт кураши, юнон-рум кураши

u23, алишер ғаниев, спорт кураши, юнон-рум кураши

u23, алишер ғаниев, спорт кураши, юнон-рум кураши

u23, алишер ғаниев, спорт кураши, юнон-рум кураши

u23, алишер ғаниев, спорт кураши, юнон-рум кураши