Президент қарорига мувофиқ, Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Абдуллаев кўп йиллар давомида вазирлик тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021−2024 йиллар).
Июль ойида «Ўзтўқимачиликсаноат» собиқ раиси Илхом Хайдаров ҳам ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланганди. У бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимини тарк этган Раҳматилла Нуримбетов ўрнини эгаллаган.