Март ойидан буён Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Шахавдинов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Хорватиядаги элчиси бўлди.
23 октябрь куни у Загребда Хорватия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги протокол департаменти бошлиғи Мирта Еленц Жупанга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси Telegram канали.
Икки томонлама муносабатлар тарихида бу Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси ҳисобланади (қароргоҳи Будапештда).
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хорватия ўртасида турли соҳалар, жумладан, иқтисодиёт, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Мирте Эленц Жупан Ойбек Шахавдиновга муваффақиятли фаолият тилади ва Ўзбекистон элчиси этиб тайинланиши икки томонлама муносабатлар ривожида янги босқич бўлишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапештда жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси ҳам ҳисобланади. Бунгача Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Австриядаги элчи ҳам бўлган. Ойбек Шахавдинов ундан аввал ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.