Исроил ҳарбийлари «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи ижроия кенгаши раҳбари Ҳошим Сафиддинни ўлдирди. Буни Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) эълон қилди.

Ҳошим Сафиддин ва гуруҳ разведка штаби раҳбари Ҳусайн Али аз-Займа 4 октябрь куни Байрутга қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани айтилади.

Саудиянинг «Ал-Ҳадат» канали 22 октябрь куни кечқурун Байрут чеккасида Сафиддин ва яна 23 кишининг жасади топилгани ҳақида хабар берди.

Ҳошим Сафиддин Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ва АҚШ ҳаво ҳужуми пайтида ҳалок бўлган Эрон Қудс кучларининг собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг куёви бўлиб, «Ҳизбуллоҳ» ижроия кенгашига раҳбарлик қилган. Гуруҳ расман бу ҳақда хабар бермаган, аммо уни Насруллоҳнинг вориси деб аташган.

«Ҳизбуллоҳ»га 30 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябрь куни Исроилнинг Байрутга уюштирган авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлган эди.