23-25 октябрь кунлари Central Asian Expo кўргазма маркази барча автомобиль ишқибозлари учун ўз эшикларини очади. Бой мерос ва замонавий технологияларга эга бўлган афсонавий MG компанияси Британия услубини ўзида мужассам этган флагман моделлари билан таништириш мақсадида Tashkent International Auto Show (TIAS) стендига ташриф буюришга таклиф этади.
Кўргазмада MG ҳар қандай дидга мос моделларни, жумладан, машҳур Cyberster родстери, 7 спорт лифтбеки ва қулай HS ва ZS кроссоверларини тақдим этади. Ушбу автомобиллар нафислик ва илғор технологияларга эга бўлиб, бу брендга ҳатто энг талабчан ҳайдовчиларни ҳам қониқтиришга имкон беради. MG спорт руҳиятининг рамзи бўлган ZS модели кучли двигатели ва замонавий дизайни туфайли бутун дунёда машҳурликка эришди. Кўргазмага ташриф буюрувчилар тақдим этилган автомобилларни нафақат кўриши, балки шахсан синовдан ўтказиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари, MG унутилмас шоу ваъда қилмоқда. Илғор автомобиллар билан танишишдан ташқари, меҳмонларни интерактив кўнгилочар тадбирлар, фото-зоналар ва Британия автомобиль ҳашамати муҳитига шўнғиш имконияти кутмоқда.
"Биз TIAS кўргазмасида иштирок этишдан ва энг сўнгги моделларимизни кенг жамоатчиликка тақдим этишдан жуда хурсандмиз. Ишончимиз комилки, автомобилларимиз Ўзбекистон аҳолисида унутилмас таассурот қолдиради. Бу MG сифати ва услубини шахсан баҳолаш, шунингдек, мутахассисларимиз билан танишиш ва батафсил маслаҳат олиш учун мукаммал имкониятдир" – деди MG Motor компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Константин Валиховский.
MG стендига ташриф буюриб, TIAS кўргазмасида автомобиль санъатининг ўзига хос муҳитидан баҳраманд бўлиш мумкин.
MG автомобилларини йиғиш Хитойнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган SAIC Motor заводида амалга оширилмоқда, у кетма-кет 18 йилдан ортиқ вақт давомида Хитойда ишлаб чиқариш бўйича юқори ўринни сақлаб келмоқда. SAIC Motor халқаро ишлаб чиқариш сифати стандартига жавоб берадиган дунёдаги энг йирик автомобиль экспортчиларидан бири ҳисобланади.
Телефон: (+998) 55-514-88-88.
Сайт: mg-motor.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида.