Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 миллион 83 минг 700 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» Telegram канали хабар берди.
Маълум қилинишича, айни пайтда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 57 фоизи эркаклар, 43 фоизи эса аёллардир. Кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 86,8 фоизга ошган.
Инфографика: Солиқ қўмитаси ахборот хизмати
Ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар:
- маиший хизматлар — 133,6 (987,4 мингта);
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 113,5% (203,5 мингта);
- ахборот-коммуникация — 96,7% (51,6 мингта).
Ҳудудлар кесимида олиб қаралганда, кучли учликка Самарқанд (470 мингдан ортиқ), Қашқадарё (413 мингдан ортиқ) ва Тошкент (378 мингдан ортиқ) вилоятлари киритилган. Жиззах, Навоий ва Сирдарё сўнгги ўринларда бормоқда.
Шунингдек, енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар 611,6 минг нафарни ташкил этди. Шундан 344,7 минг нафари 2024 йилда рўйхатдан ўтган.