23 октябрь куни Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

брикс, президент, ражаб тоййиб эрдоған, туркия

Президентлар, шунингдек, фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувларни давом эттириш зарурлигини қайд этди.

Томонлар геология ва минерал ресурсларни қазиб чиқариш, электротехника, машинасозлик, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Қўшма маданий-гуманитар тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.

брикс, президент, ражаб тоййиб эрдоған, туркия

Етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳамда БРИКС саммитининг протокол тадбирларида иштирок этиш учун Россиянинг Қозон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан ҳам мулоқот ўтказди. Улар технологиялар, сунъий интеллект, саноат, энергетика каби соҳаларда ҳамкорлик масалаларига тўхталди.

24 октябрь куни «БРИКС плюс» форматидаги саммитнинг асосий йиғилиши бўлиб ўтади.