21 октябрь куни Вьетнам Миллий йиғилиши (парламенти) армия генерали Лионг Кионгни 2026 йилгача бўлган муддатга мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади, дея хабар беради Thanh Niên.
Кионг август ойида Вьетнам Коммунистик партиясининг бош котиби этиб сайланган ва президентликдан истеъфога чиққан То Ламнинг ўрнини эгаллади.
67 ёшли Кионгни давлат раҳбари этиб сайлаш тўғрисидаги резолюцияни йиғилишда қатнашган барча 440 депутат қўллаб-қувватлади.
Кионг инаугурация маросимидаги нутқида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ва кўп томонлама ташқи сиёсат олиб боришга ваъда берди.