Андижон вилояти прокурори лавозимига Муродулло Тогаевич Абдуҳакимов тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Вилоятнинг аввалги прокурори Маруфхон Ходжаев июль ойида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбари бўлганди.

Муродулло Абдуҳакимов 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган.

Тайинловга қадар у (2020 йилдан буён) Бош прокуратуранинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.