Сиёсат

дайжест

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

2020 йилдан бери Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Қозон шаҳрига ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


дайжест

Сенаторлар давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича янги қонунни маъқуллади

Сенат 1993 йилдан бери амалда бўлган «Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Ҳужжатда давлат сирларининг алоҳида тоифалари, уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги органларнинг ваколатлари, махфийлик даражаси ва маълумотларни махфийлаштириш муддати белгиланмоқда.


дайжест

Конструктив мулоқот орқали глобал муросага эришиш даъватларини қўллаб-қувватлайман — президент

Ўзбекистон президенти Қозонда ўтказилган «БРИКС плюс» саммитида жаҳондаги бошқарув институтларини ислоҳ қилишга, «Жануб-Жануб» ва «Шимол-Жануб» форматларидаги мулоқотни кенгайтиришга чақирди. Шунингдек, Ғазо ва Ливандаги гуманитар фожиани ҳамда Афғонистондаги вазиятни тилга олди.


дайжест

Ўзагроинспекция яна ҳукумат бўйсунувига қайтди

2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтган Ўзагроинспекция Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига қайтарилди. Унга импорт қилинадиган экинлар уруғини ГМО мавжудлиги бўйича текшириш, ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация, йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолатини назорат қилиш ҳам юклатилди.


дайжест

Президент бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Президент Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ИИВ тизимидаги бир гуруҳ хизматчиларни мукофотлади. Хусусан, собиқ вазир Закиржон Алматов хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи унвонини олди.


дайжест

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди

Президент фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди. 2025 йилдан ташкилот хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текширишни бошлайди.


Иқтисодиёт

дайжест

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари депутатлар кенгаши томонидан тасдиқланади

Президент топшириғи билан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.


дайжест

БАА компанияси «Пойтахт банк»нинг янги эгасига айланди

Bond Investments компанияси (БАА) «Пойтахт банк» акцияларининг 100% эгасига айланди. Июнь охирида Давактив шу инвестор билан банкни 10 млн долларга сотишга келишилгани ҳақида хабар берганди.


Жамият

дайжест

Тошкент ҳайвонот боғи — 100 ёшда! У қандай ўзгаряпти?

24 октябрь куни Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлди. Жониворларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва инфратузилмани янгилаш мақсадида у ерда 2020 йилдан бери таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. «Газета.uz» боғ ходимлари билан шу вақтгача қилинган ишлар ва келгуси режалар ҳақида гаплашди.


дайжест

Навоийда чўлда бир аёлни калтаклаб, «самосуд» қилган эркак қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг чўлда бир аёлни калтаклаб, «самосуд» қилаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Навоий вилояти ИИБдан «Газета.uz»га маълум қилишларича, аёлни калтаклаган шахс қамоққа олинган. Таъкидланишича, ҳуқуқбузарнинг ички ишлар органларига «ҳеч қандай алоқаси йўқ».


дайжест

МИБ Сардор Кариевнинг фарзандлари ва аёли яшаб турган уйни ҳам хатлади

«Док-1 Макс» ишида айбдор деб топилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевнинг фарзандлари яшаб турган уй хатланди. Унинг турмуш ўртоғи бундан норози бўлиб, судга шикоят қилди.


дайжест

Терактдан сўнг Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳушёрликка чақирилди

Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, одамлар гавжум жойларда эҳтиёт бўлишга чақирилди. Мамлакатдан кетаётганлардан аэропортларга бир соат олдин етиб келиш сўралди. Теракт ортидан Анқарада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.


дайжест

Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад топиш учун инглизча контент тайёрлашни тавсия этди

Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига инглизча контент қилишни тавсия этиб, шу тилдаги аудитория жуда катталигини айтди. «Ўзбекча контент қилиб қанча даромад топасизу, инглизча контентдан қанча даромад топасиз? Шунинг учун тайёр ишлаб турган монетизация механизмидан кўпроқ фойдаланиш керак», — деди у.


дайжест

Бир қанча жиноятда айбланиб қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди

Ўзбекистон томонидан 2014 йилда қидирувга берилган 73 ёшли аёл Туркияда қўлга олинди. У жиноий уюшма ташкил этиш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланган.


дайжест

Сенат хорижда маҳкум этилган шахсларни Ўзбекистонга қабул қилиш тўғрисидаги ўзгартиришларни маъқуллади

Сенаторлар озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек, руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш ва қабул қилиш кўзда тутилган ўзгартиришларни маъқуллади.


дайжест

«Юртимиз тараққиётига озми-кўпми ҳисса қўшишга ҳаракат қилдик». Сенатнинг тўртинчи чақириғи ўзининг сўнгги мажлисини ўтказди

24 октябрь куни Сенатнинг тўртинчи чақириғи ўзининг сўнгги ялпи мажлисини ўтказди. Юқори палата раиси Танзила Нарбаева ўтган 5 йилдаги фаолиятни сарҳисоб қилиб, уларга билдирилган ишонч учун Ўзбекистон халқига ва президентга миннатдорчилик билдирди.


дайжест

Дарахтларни қасддан қуритиш ва ноқонуний ов учун белгиланган жазолар кучайтирилмоқда

Кимёвий, биологик ва бактериологик воситалардан фойдаланган ҳолда қасддан дарахтларни қуритиш, уларга шикаст етказиш эндиликда БҲМнинг 75 бараваригача жаримага сабаб бўлиши мумкин. Электр токи, портловчи, кимёвий моддалар билан ов қилганлар эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


дайжест

1 ноябрдан импорт қилинадиган транспорт воситалари Пискент полигонида синовдан ўтказилади

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонга расмий дилерлар томонидан четдан олиб келинадиган автотранспорт воситалари Пискент туманидаги полигонда 3 ойлик синовдан ўтади. Бу талаб ўз эҳтиёжи учун хориждан автомобиль олиб келадиганларга тегишли эмас.


дайжест

Бош прокуратура Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳавони ифлослантирувчи корхоналарни текширади

Бош прокуратура 22 октябрдан Тошкент шаҳри ва вилоятида атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналарни текширишни бошлади. Назорат органи фильтрловчи ускуналарни ўрнатиш ишлари кечикаётганини таъкидлади. Пойтахтда 31 та корхонадан фақат 8 таси бундай ускуналарни ўрнатган.


дайжест

Тошкентда ёғингарчилик вақтида сув тошқинларининг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди

Пойтахт ҳокими қарори билан Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар даврида сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш учун 6 млрд сўм ажратилди.


дайжест

Ўзбекистонда 2024 йилда магистрал каналларнинг 1 минг км қисмини бетонлаш режалаштирилмоқда

«Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» доирасида 2024 йилда магистрал каналларнинг 1 минг километр қисмини бетонлаш режа қилинмоқда. Бунинг учун давлат бюджетидан 500 млрд сўм пул ажратилган. Хорижий инвестициялар ҳисобидан эса 200 млн доллар маблағ жалб этилган.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 58-ўринга кўтарилди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида яна 2 поғона юқорилаб, 58-ўринни эгаллади. Жамоа октябрь ойидаги ўйинларда ўз уйида Эрон билан дуранг ўйнаган ва БААни мағлуб этганди.


Жаҳон

дайжест

БРИКС саммитида Қозон декларацияси қабул қилинди. Асосий масалалар

БРИКС мамлакатлари санкцияларни бекор қилишни зарур деб ҳисоблайди, шунингдек, улар Яқин Шарқ ва Украинадаги қуролли можаролар бўйича позициясини белгилаб, кўп қутбли дунё тузилиши тарафдори эканини билдирди. Шунингдек, саммитда Қозон декларацияси қабул қилинди. Асосий маълумотлар.


дайжест

Норвегияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланмоқда

Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланмоқда. Ҳозирда мамлакатда бундай чеклов 13 ёшгача бўлган болалар учун амал қилади. Аввалроқ Австралияда ҳам бу масала кўриб чиқилаётганди.


дайжест

Туркия Анқарадаги терактга жавобан Ироқ ва Сурияга ҳаво ҳужумларини амалга оширди

Туркия ҳарбийлари Анқарадаги Turkish Aerospace штаб-квартирасига қилинган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Курдистон ишчи партияси объектларига зарбалар берди. Туркия ҳукумати КИП ҳужумга алоқадорлигини айтмоқда.


дайжест

Politico: Украинани НАТОга қабул қилишга еттита давлат қарши

Украинанинг НАТОга зудлик билан таклиф этилишига АҚШ ва Германиядан ташқари, Венгрия, Словакия, Бельгия, Словения ва Испания ҳам қарши, деб ёзмоқда Politico. Уруш тугашидан олдин Украинанинг НАТОга расман таклиф қилиниши Зеленскийнинг «ғалаба режаси»даги биринчи банддир.


дайжест

Ҳамдўстлик давлатлари қул савдоси учун Британиядан компенсация талаб қилмоқчи

Бир қатор Ҳамдўстлик мамлакатлари 17−19 асрлардаги трансатлантик қул савдоси учун Британиядан компенсация ундириш масаласини кўтаришни режалаштирмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!