Андижон туманида 23 октябрь куни 20 та хонадон электр таъминотидан вақтинча узилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар берди.

Соат 20:00 атрофида Интилиш маҳалласини чироқ билан таъминловчи подстанциянинг трансформатор пунктида қисқа туташув содир бўлган. Оқибатда айрим хонадонлар ҳисоблагичларида носозлик юзага келган ва электр энергиясидан фавқулодда узилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода йўл бўйидаги қатор электр ҳисоблагичлари ёнаётгани, чақнаш овозлари эшитилганини кўриш мумкин.

24 октябрь куни эрталаб ҲЭТ Андижон ҳудудий филиали ҳисоблагичи зарар кўрган хонадонларга янги ҳисоблагичлар ўрнатиш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.